Сайёра ғайриоддий табиий офатлар: сув тошқини ва қор ёғиши билан ларзага келди

1 month ago
5

2023 йил июл ойининг иккинчи ҳафтаси сайёрамиз аҳолисини ғайриоддий иқлим ҳодисалари билан ҳайратда қолдирди.

Тасаввур қилинг-а, бир неча кун ичида Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Туркия, Руминия, Англия, АҚШ, Бразилия ва бошқа мамлакатларда сув тошқини содир бўлди.

Батафсил маълумотни янги репортажимизда кўринг

2023 ЙИЛ 8-10 ИЮЛЬ
ЯПОНИЯНИНГ ЖАНУБИ-ҒАРБИ

Японияда мавсумий ёмғирлар мавсумга ноодатий бўлган оқибатларга олиб келди. 8—10-июл кунлари бўлган ёг‘ингарчилик натижасида мамлакатнинг жануби-г‘арбий минтақасида ҳалокатли кўчки ва сув тошқинлари содир бўлди.
Мисол учун, Куруме шаҳрида 24 соат ичида деярли бир ярим ойлик ўртача ёғингарчилик тушди. Бир неча кишининг ҳаётини на ўз уйлари, на машиналари сақлаб қола олмади. Метеорология агентлиги бу минтақада содир бўлган энг кучли ёмғир деб таъкидлади.

2023 ЙИЛ ИЮЛЬ ОЙИ ЎРТАСИ
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

Ўнлаб киши ҳалок бўлди ва минглаб одамлар эвакуация қилинди, уйлар ва йўллар вайрон бўлди, қишлоқ хўжалиги ерларини сув босди - бу Жанубий Кореяда муссон ёмғирлари келтирган зарарларнинг қисман рўйхати.

2023 ЙИЛ 15 ИЮЛЬ
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

Фожиали воқеа 15 июл оқшомида одамлар автомобил туннелидаги ўлим тузог‘ига тушиб қолган Чеонгжу шаҳрида содир бўлди. Яқин атрофдаги дарёда тўг‘он бузилиши оқибатида ўнлаб автомобиллар, жумладан, йўловчи автобуси сув остида қолган. Юзлаб қутқарувчилар, жумладан, г‘аввослар жабрланганларга ёрдам кўрсатишди, аммо, афсуски, ҳаммани ҳам қутқаришолмади.

2023 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИ
ҲИНДИСТОН ШИМОЛИ

Ҳиндистон шимолида, жумладан, миллий пойтахт Деҳли округида г‘айриоддий кучли муссон ёмг‘ирлари туфайли фавқулодда вазият юзага келди. Тошқинлар, катта кўчкилар ва яшин уриши юздан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Тоғли ҳудудларда одамлар кўчки ва селлардан, пасттекисликларда - ботқоқланишдан азият чекди.

2023 ЙИЛ, 9 ИЮЛЬ
ДЕҲЛИ, ҲИНДИСТОН

Мамлакат пойтахтида 9-июл куни бир суткалик ёг‘ингарчилик миқдори бўйича 40 йиллик рекорд янгиланди. Аҳолининг баъзилари ёрдам лагерларига эвакуация қилинишига мажбур бўлди, уларнинг баъзилари ҳам тез орада сув остида қолиб кетишди.
Ямуна дарёси оқава сув тозалаш иншоотини сув босди, бу эса метрополияни ичимлик суви танқислигига олиб келди.

2023 ЙИЛ, 9 ИЮЛЬ
ҲИНДИСТОН

Ҳимачал-Прадеш штатидаги Лосар қишлоғида ёмғирли об-ҳаво шароитида тўсатдан қор ёғиши иқлимий сюрпризга айланди.

2023 ЙИЛ 10 ИЮЛЬ
МАГАДАН ВИЛОЯТИ, РФ

Эртаси куни Россиянинг Магадан вилоятида ҳам г‘айритабиий 37 даража иссиқдан сўнг қор ёг‘ди, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, деярли ноль даражасига тушди.

2023 ЙИЛ 8 ИЮЛЬ
«ДЕОСАЙ» МИЛЛИЙ БОҒИ, ПОКИСТОН

8-июл куни эса тўсатдан қор ёг‘иши Покистондаги Деосай миллий бог‘ини қоплади, бу ерда ёзнинг ўрталарида содир бўладиган бундай ҳодиса жуда ноодатий ҳисобланади.

Янада кенгроқ тассавурга эга бўлиш учун, келинг, сайёрада содир бўлган кўпроқ воқеаларни кўриб чиқайлик.
Худди шу даврда Аляскадаги Шишалдина, Папуа-Янги Гвинеядаги Багана, Италиядаги Этна вулқонлари фаоллашди. Исландиядаги Фаградальсфьядль вулқони ҳам ўз фаолиятини қайта бошлади ва Тайваннинг Пинду́н округида лой вулқони отилди.

Испания, Туркия, Канада ва Россияда йирик ёнг‘инлар содир бўлди.

Татаристон, Франция, Руминия, Швейцария ва Парагвайда кучли бўронлар кузатилди.

Канададаги кучли торнадо 125 дан ортиқ уйга зарар етказди.

Ердаги бундай иқлим ўзгариши ва магнит аномалияларининг кучайишига нима сабаб бўляпти?
Бу ҳодисалар ўртасида бевосита боғлиқлик борми?

Бор!

Бу ҳақда олимлар “Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор" форумида айтиб беришди, ва яқин йилларда табиий офатлар ривожланишининг математик моделини кўрсатиб беришди.

Тарихдаги энг муҳим воқеа 2023 йил 22 апрель куни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» халқаро онлайн-форумида содир бўлди:
🌐 https://www.youtube.com/live/vmcXo1iCRtE?feature=share

👉 Фалокатларни олдини олиш:
https://youtu.be/oMmvrDJoNAU

👉Имкониятлар ва истиқболлар:
https://youtu.be/G5rTq4ih1DU

«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий саҳифаси
https://creativesociety.com

Телеграм каналга обуна бўлиб долзарб воқеалар ҳақида огоҳ бўлинг
▶️https://t.me/creativesociety_com

📧 E-mail: climate@creativesociety.com

Loading comments...