Сайёранинг сўнгги огоҳлантириши | Вақт ТУГАЯПДИ!

7 days ago
10

Африканинг жанубий минтақаларида камдан-кам учрайдиган қор бўрони кузатилди. Аргентинада тўсатдан қор ёғиши сабабли сайёҳлар қамалиб қолишди, Мўғулистонга эса эрта қиш келди. Шу билан бирга, дунёнинг деярли барча мамлакатларида иссиқлик рекордлари янгиланди. Аммо бу сайёрани қамраб олган глобал иқлим хаосининг фақат бир қисми.

Видеода 18 - 24 сентябрь кунлари содир бўлган баъзи иқлим ҳодисалари ҳақида қисқача маълумот берилади.

Бугунги кунда содир бўлаётган воқеаларга қараб, энди ҳамма дунё жар ёқасида турганини кўряпди. Аммо парадокс шундаки, ҳатто фалокатни бошдан кечирганлар ҳам, энг ёмони ортда қолди деган иллюзия билан аввалгидай яшашни давом этишяпди.

Лекин, янги фалокат келиб, ҳаммаси такрорланябди.

Афтидан, охирги бўроннинг оқибатларини бартараф этишга улгурмасларидан, янгиси келсагина, одамларнинг кўзи очилади. Қачонки шунга ўхшаш вазият бутун дунё бўйлаб шиддат билан ривожланишни бошласагина, одамлар нимадир қилиш кераклиги ҳақида ўйлашни бошлашади. Аммо унда жуда кеч бўлиши мумкин. Одамлар омон қолиш билан овора бўлганида, сайёрани қутқариш масаласини ҳал қиладиган ҳеч ким бўлмайди.

Ҳозирча бизда ҳали ҳам имконият бор: бизда иқлим муаммосини ҳал қила оладиган олимлар, тадқиқот институтлари, лабораториялар, техника, интернет ва инсониятни қутқариш учун зарур бўлган нарсаларнинг аксарияти бор.

Ақл-идроки ва ҳатто бир томчи инсонийлиги қолган ҳар бир одам муаммони ўрганиб чиқиши ва иқлим таҳдидини бартараф этиш учун илмий салоҳиятни бирлаштириш бутун одамзодни бирлаштириш учун жамоатчилик талабини яратиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилиши керак.

Loading comments...